ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ТАКЛИФНОМА

ЮРИДИК ШАХСЛАРГА    

 

 

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ УЧУН ТАКЛИФНОМА

 

 

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг танлов комиссияси томонидан

танлов эълон қилинди

 

 

СИЗНИ ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ

 

Танлов предмети - қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш учун ҳуқуқ бериш.

Соҳа бўйича хизматлар кўрсатиш учун чекланган миқдор:

- транспорт воситаларини олиб келиш (транспортировкаси) учун - 3800 сўм/км;

- енгил транспорт воситаларини сақлаш учун - 400 сўм/соат;

- юк ташувчи транспорт воситаларини сақлаш учун - 800 сўм/соат.

- мопед, мотоцикл, велосипед ва тиркама турдаги транспорт воситаларини сақлаш учун - 200сўм/соат.

 

Танловнинг асосий шартлари.

 

Танловда Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган, Тошкент шаҳрида фойдаланиш учун ер участкаси бериш тўғрисида маҳаллий давлат органларининг қарори бўлган ҳар қандай юридик шахс иштирок этиши мумкин.

Танловда «банкрот» - деб, эълон қилинган ёки тугатиш босқичида бўлган, ёҳуд мол-мулки хатланган юридик шахслар иштирок этишга қўйилмайди.

Танловни ўтказиш ва танловда иштирок этиш учун керакли ҳужжатларни тайёрлаш тартиби «Танлов ҳужжати»да кўрсатилган.

Танловда иштирок этиш учун аризалар 2017 йил 28 июнгача қабул қилинади.

«Танлов ҳужжати» тўлов асосида берилади. Бир тўплам «Танлов ҳужжати»ни сотиб олиш учун нарх 873917 сўмни ташкил этади. «Танлов ҳужжати» учун ўтказилган пул маблағлари қайтарилмайди.

Тўлов учун ҳисоб рақами: №20210000304005317001 Тошкент шаҳар ТИФ МБ ББ қошидаги Амалиёт бошқармаси, МФО - 00451.

Олувчи - «Toshkenttenderkonsalting» DUK, ИНН 202941563.

Юридик шахсларнинг танлов таклифлари 2017 йил 3 июль соат 1800 гача қабул қилинади.

Танлов таклифларининг очилиши бевосита комиссия мажлисида амалга оширилади.

Танлов якунлари асосида, танлов ғолиблари билан комиссия ўртасида қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини тўхташ жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш бўйича пуллик хизматлар кўрсатиш хуқуқини берувчи шартнома имзоланади.

Танлов тўғрисидаги батафсил маълумот учун қуйидаги манзилга мурожаат этиш мумкин:

Тошкент - 100000, Юнусобод тумани, А.Темур 1-тор кўчаси, 6-уй «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ биноси, 728-хона, «Toshkenttenderkonsalting» Давлат унитар корхонаси.

Мўлжал: Ўзбекистон Саноат Қурилиш Банки Республика Бошқармаси биносининг орқасида.

Тел.: (+998-71) 233-22-61, 233-23-61, тел/факс: 233-97-14.

Сайт www.tashkenttender.uz

Е-mail: tashkenttender@mail.ru ва info@tashkenttender.uz